12:08 / 05.06.2018
14847
Реклама

Сиз учун 1UZ хизматда ёки Солиқ ва бошқа ҳисобларни вақтида ва сифатли топширинг!

Бугунги жадал ривожланишлар ва иқтисодий ўсишлар даврида айтинг-чи, нимани  бепул  олиш мумкин? Ҳеч нима, дейсизми, адашасиз. 1UZ дастурий  маҳсулотларини юклаш ва вақтинча қўллаш сиз учун БЕПУЛ!!!

2013 йилда ташкил топган “BePro Norma” компанияси 1UZ дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиб, муаллифлик ҳуқуқини олган ва бугунги кунга қадар юртимизнинг турли бурчакларида минглаб мижозлар орттириб, юқори натижаларга эришиб келмоқда. 1UZ дастурлари миллий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари рўйхатига киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида фаолият  юритади. Компания бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ бўлган бир қатор  дастурий маҳсулотлар муаллифи ҳисобланади. Жумладан:

Фото: 1UZ

1UZ Бухгалтерия ҳисоби;                     

1UZ Улгуржи савдо модули;                

1UZ Ишлаб чиқариш модули;             

1UZ Ходимлар бўлими ҳисоби;            

1UZ Омборхона ҳисоби;                         

1UZ Директор;                                 

1UZ Курьер.              

Ушбу дастурларнинг ҳар бири ўз кўламида мукаммал дастурий тилларда ёзилган бўлиб, қўлловчилар учун ниҳоятда соддалаштирилган кўринишга эга. Дастурларимиз кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган барча фаолият турларини; ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш хизмати, фермер хўжаликлари, туризм, дорихона қўйингки,  ҳисоб-китоб олиб борувчи  барча қатламларни қамраб олади. Ходимлар билан ишлаш бўлимлари учун чексиз имкониятларни бизнинг қўлланмалардан топасиз. Барча маълумотномалар, буйруқлар ҳисоблари автоматлаштирилган. Биз билан ишларингиз режали ва ташкиллаштирилган кўринишга келади. Айниқса, Солиқ ҳисобларининг барча кўринишларини ўзида жамлаган дастурларимиз ҳисобот даврларида сизга маъқул келади.

Бухгалтерия - фаолият олиб бораётган ҳар бир ташкилотнинг жавобгар қатлами ҳисобланади. Бухгалтернинг билим-кўникмалари ҳамда унинг доимий кўмакчиси бўлган автоматлаштирилган бухгалтерия дастури корхона ишининг тўғри ташкил этилишида муҳим рол ўйнайди. Самарадорлик учта асосий мезон – ҳужжатларни тартибли юритиш, ҳисоб-китобларнинг аниқлиги ва  тезкор таҳлил билан белгиланади. 1UZ дастурлари бу сифатларнинг барчасини таъминлайди.  

Дастурларимиз нафақат бухгалтерларга балки ташкилотнинг ҳар бир ходимига  қўл келиши мумкин. 1UZни хоҳ у раҳбар бўлсин хоҳ оддий ходим  иш фаолиятида мунтазам қўллаш имконини  олади. Дастур ўз ичига кўплаб  қулайликларни қамраб олган. Мисол учун,  1UZ Курьер хизмати сизга ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ва ўзаро электрон алмашиш имкониятини беради. Бу - ортиқча харажат ва оворагарчиликларсиз ҳужжатларнинг ҳаракатланиши демакдир.

Шунингдек, 1UZ Директор  дастури раҳбарлар учун баҳоси йўқ топилма десак муболаға бўлмайди. Ҳар бир  1UZ маҳсулотига эга ташкилот раҳбари бундан буён барча рақамларни, жумладан қарздорликлар, ташкилот ҳамда банк ҳисоб-китобларини исталган вақт ва жойда компютер ёки телефон тармоқларида кузатиб бориши мумкин.

Фото: 1UZ

Энг асосийси компанияда юқори малакали мутахассислар тинимсиз изланишлар олиб боради. Бизнинг жамоа тажрибали дастурчилар, таҳлилчилар, техник ва таъминот ходимлари, сотув менежерлари ва бухгалтер-экспертлардан ташкил топган бўлиб, дастур юзасидан нимаики савол ва муаммо юзага келса беминнат ўз кўмакларини кўрсатадилар. Айниқса, қўллаб-қувватлаш бўлимидаги бухгалтер экспертларимизнинг меҳнати беқиёс. Сизнинг ҳеч бир қўнғироғингиз ёки сўровингиз эътибордан четда қолмайди.

Компаниямиз кенгайиши ва мижозларимизнинг кўплаб талабларига биноан Республикамизнинг барча ҳудудларида “Ҳамкорлар тармоғи” ўз фаолиятини бошлади.  Бугунги кунда  1UZ билан Хоразм, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Наманган  вилоятларида ҳамкорлик шартномасини имзолаб,  жойлардаги мижозларга дастур юзасидан маслаҳатлар бериб, лозим кўмакларини аямай келмоқдалар. Ҳамкорлар тармоғи мижозларга дастурни ўрнатиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ҳамкор мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлайдилар.

Сўз бошидаги БЕПУЛ, деган эълонимизга тўхталадиган бўлсак, ҳа бизда 1UZ МИНИ  дастури шунингдек, истаган дастурингиздан фойдаланиш имкони бепул тақдим этилади.  

Фото: 1UZ

Бизнинг мақсадимиз фақат фойда кетидан қувиш эмас, энг аввало мижозлар учун янги турдаги ахборот технологияларни яратиш, Республикамиздаги иқтисодий муҳитнинг яхшиланишига, тадбиркорлик ва ахборот коммуникация технологиялари янада кенг кўламга эга бўлишига ҳисса қўшишдан иборат. Шу боис 1UZ билан ишлаш ва уни қўллаш  истагида бўлган ҳар бир шахс учун биз маҳсулотимизни бепул юклаш имконини берамиз. Ҳам АРЗОН, ҳам ҚУЛАЙ 1UZ  дастурлари Ўзбекистон халқи учун ЎЗБЕК тилида ҳам ишлайди. Айтинг-чи, бундай ўзбекона дастурни қаердан ҳам топиш мумкин?!

 Биз сизга бошқа чет эл компаниялари каби турли мажбуриятлар юкламаймиз, ҳар чоракда маблағингизга путур етказмаймиз ҳам, сизга чексиз фойдаланиш ҳуқуқини берамиз, маҳаллий дастурчилар сизнинг эҳтиёжларингиз ва талабларингиздан келиб чиққан ҳолда ишлайдилар. Шу боис 1UZ фақат ва фақат Миллий ва маҳаллий маҳсулот сифатида бугунги кунга қадар сизнинг хизматингизда бардавом турмоқда.

Маълумот учун телефон рақамлар: 230-21-12;

Электрон манзил: info@1uz.uz

Telegram BoT:  https://t.me/oneuzbot 

Реклама ҳуқуқи асосида

Top