Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Номоддий активлар»нинг янги таҳрири ўзида учта ҳужжатни бирлаштиради
Молия вазирлиги томонидан 7-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Номоддий активлар”нинг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Стандарт лойиҳаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирхиллаштириш ва сонини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Norma’нинг ёзишича, янги БҲМС “Номоддий активлар” ўзида учта ҳужжатни бирлаштирди:
- 7-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Номоддий активлар” (янги таҳрири) (рўйхат рақами 1485, 27.06.2005 й.);
- 11-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар” (рўйхат рақами 581, 28.12.1998 й.);
- Молия вазирининг “Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 1539, 14.01.2006 й.).
БҲМСнинг мақсади мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида бюджет, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш услубиётини белгилаш ҳисобланади.
Қуйидагилар номоддий активлар ҳисобининг асосий қоидалари ҳисобланади:
- тан олиш пайтини белгилаш;
- баланс қийматини;
- фойдали хизмат муддатини баҳолаш;
- амортизация ҳисоблаш усулларини белгилаш;
- баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни баҳолаш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш;
- улар бўйича ахборотларни молиявий ҳисоботда очиб бериш тартиби.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:50 / 06.03.2026
Тижорат банклари учун бухгалтерияга оид янги тартиб белгиланди
13:30 / 12.12.2025
Ҳуқуқ ва бухгалтерия хизматларининг бозор ҳажми маълум қилинди
16:24 / 29.04.2025
Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди
16:11 / 19.03.2025