10:23 / 09.06.2018
5656

Пекинда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

Фото: РИА "Новости"

2018 йилнинг 4-8 июнь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (МКК) мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Хитой ва Ўзбекистоннинг ваколатли вакиллари томонидан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган 18-мажлиси кун тартибига киритиладиган масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, якуний ҳужжатлар матнлари лойиҳалари кўриб чиқилган ва келишилган. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Циндао декларацияси ушбу ҳужжатларнинг марказийси ҳисобланади.

Top