20:57 / 12.06.2018
15130

Коутиньонинг туғилган куни билан «шафқатсизларча» табриклашди

Бразилия терма жамоаси яримҳимоячиси Фелипе Коутиньо 12 июнь куни 26 ёшга тўлди.

«Барселона»нинг юлдуз футболчиси терма жамоа машғулотида «бераҳмларча» табрик олди. Унга жамоадошлари томонидан товуқ тухумлари отилди ва устидан ун сепилди. Қувноқ бразилияликлар шу тарзда Коутиньо туғилган кунини нишонлашди.

Фото: AFP
Фото: AFP
Фото: AFP

 

Top