10:30 / 20.06.2018
8368

Click ва Payme орқали нотариал ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди 

Электрон тўловлар тизимини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан оммабоп бўлган Click ва Payme тўлов тизимлари орқали нотариал ҳаракатлар учун тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди. Олдинлари бундай имконият фақат UPAY тизимида бор эди. 

Тўловлар банк кассалари ёки мобиль телефонлар орқали амалга оширилишидан қатъий назар, бу ҳақдаги маълумот “Нотариус” ахборот тизимида онлайн тарзда акс эттирилади.

Эндиликда, фуқаролар давлат божи ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун кассаларда навбат кутиб туриши шарт эмас, фуқаролардан белгиланганидан ортиқча пул маблағлари талаб этилиши олди олинмоқда.

Жорий этилган янгилик аҳолига қулайлик яратиши билан бирга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнида сифат ва тезкорликни таъминлайди ҳамда коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Top