Ёши бир ярим мингдан ошган Тбилиси ўзининг тарихий кўринишини сақлаб қолган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Унинг Эски шаҳар қисмидаги тарихий даҳалар бугун хорижий сайёҳларни ҳайратга солишда давом этмоқда. Яқинда TBC Bank ва Payme томонидан Грузияга уюштирилган медиа-тур давомида бир гуруҳ ОАВ ва блогерлар банк фаолияти билан танишишди ва Тбилисининг гўзал манзараларини томоша қилишди.

Ўзбекистонда муваффақиятли ишлаётган TBC Bank банки ва Payme 28 сентябр – 1 октябр кунларида ўзбекистонлик бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун Тбилисига медиа-тур ташкил этди.
Медиа-тур иштирокчилари уч кун давомида Грузия пойтахтининг диққатга сазовор жойлари, шу билан бирга TBC Bank’нинг Тбилисидаги бош офиси фаолияти, компания тарихи, ривожланиш йўли, амалга ошираётган лойиҳалари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Медиа-турнинг биринчи кунида Ўзбекистондан борган меҳмонлар Тбилисининг диққатга сазовор жойлари билан танишишди. Унинг Эски шаҳар қисми тарихий манзарасини сақлаб қолган ва бугун Тбилисини томоша қилиш учун дунёнинг жуда кўп давлатларидан сайёҳлар келишмоқда.

TBC Bank'нинг Тбилисидаги бош офисида
Иккинчи куни медиа-тур қатнашчилари TBC Bank’нинг Тбилисидаги бош офиси фаолияти билан танишишди. У ерда TBC Bank Uzbekistan ва Payme кузатув кенгаши раиси Ника Курдиани, TBC Bank банкида Space маҳсулотлари бўйича директор Георгий Капанидзе, TBC Bank банки стратегик лойиҳалар раҳбари Александр Макашвили медиа-тур қатнашчиларига банк тарихи, унинг ривожланиши ва ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил гапириб беришди.

Медиа-турнинг учинчи куни ўзбекистонлик меҳмонлар Грузиянинг эски пойтахти Мцхета шаҳри ва ундаги тарихий жойлар билан танишишди. Грузия саёҳат иштирокчиларда жуда катта таассуротлар қолдирди.
TBC Bank тарихи
TBC Bank тарихи 1992 йилга бориб тақалади. Шу йили Тбилисида Tbilisi Business Centre ташкил этилади. 1993 йилда TBC банк фаолиятини юритиш ва халқаро молиявий операциялар учун лицензия олади.





















