Жамият | 18:57 / 22.01.2024
8547
4 дақиқада ўқилади
Реклама

“Пул ва вақтимни йўқотяпман”: қандай қилиб харажатларни камайтириб, тўловлар вақтини тежаш мумкин?

Йилдан-йилга кўплаб фойдаланувчилар барча харажатлар учун онлайн тўлов усулидан фойдаланмоқда. Ушбу усул нафақат қулай ва хавфсиз, балки вақт ва пулни тежашга ҳам ёрдам беради. Бироқ, шундай бўлишига қарамай, ушбу тўлов усулига ўтишга тўсқинлик қилаётган омиллар мавжуд.

Фото: Payme

Бу борада қаҳрамонимиз — Аҳмад ўз тажрибаси билан ўртоқлашди: “Мен 38 ёшдаман, барча хизматлар учун онлайн тўлов усулидан фойдаланаман. Бу мени узундан-узун навбатлардан ва банк кассаларига боришга сарфланадиган вақт ва ортиқча харажатлардан сақлайди. Ушбу тўлов усули мен учун қулай, унинг ёрдамида мен уй ёки ишдан туриб, барча керак хизматларим учун тўловни амалга ошираман. Бунинг учун Интернет бўлса бас!”, — дейди у.

Уй бекаси, якка тартибдаги тадбиркор — Шаҳноза ҳам фаолияти ва оилавий ҳаётида онлайн тўловлардан фойдаланиш тажрибаси билан бўлишди: “Мен 25 ёшдаман, тўй маросимларининг ташкилий ишлари билан шуғулланаман, шунинг учун ҳам кўп ишлашга тўғри келади. Онлайн тўловлар эса ишимни анча енгиллаштириб, уни қулай ва хавфсиз қилди. Илгари ишим билан боғлиқ барча хизмат ва харажатларни тўлаш учун ўзим билан катта миқдорда нақд пулни олиб юрардим. Йўл харажатларини эса гапирмаса ҳам бўлади. Ҳозир эса Payme иловаси орқали ишим билан боғлиқ барча харажатларни уйдан чиқмасдан тўлашим мумкин. Бунинг учун Интернет тармоғига уланган бўлишим кифоя!”, — дейди Шаҳноза.

Яна бир омил – пулни йўқотишдан қўрқишдир. Аммо хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб, ушбу хавфни камайтириш мумкин. Ёдда тутингки, онлайн тўловни амалга ошираётганингизда, сиздан ҳеч қачон шахсий маълумотларингиз ва СМС хабарлардаги кодлар сўралмайди!

Тобора кўплаб одамлар онлайн тўлов усулини танламоқда. Келинг, биргаликда уларнинг фойдаланиш тажрибаси ҳақида билиб оламиз.

Офис менежери — Санжарда ҳам шундай шубҳалар бўлган: “Мен 29 ёшдаман, бошида онлайн тўловларга ишонмаганман ва барча юмушларим учун нақд пул билан тўлаганман. Бир дўстим менга онлайн тўлов усулига ўтишимни тавсия қилди. Ушбу усул менга ёқди, энди бир неча дақиқада барча тўлов ва харидларим учун тўлашим мумкин. Онлайн тўловлар орқали мен коммунал ва давлат хизматлари, ЙХХББ жарималарини тез тўлайман, бундан ташқари Payme иловасида яқинларимга пул ўтказаман. Энг муҳими, пулим хавфсиз жойда!” — дейди Санжар.

Кўпчилик одамлар технологиялар билан боғлиқ ўзгаришлардан қўрқишади. Масалан, уч фарзанднинг онаси — Умида, ўз қўрқуви билан бўлишди: “Мен 53 ёшдаман, шу пайтгача онлайн тўлов усулидан фойдаланишга қўрқардим, лекин фарзандларим менга Payme иловасини ўрнатиб, у билан фойдаланишни ўргатди. Энди мен барча коммунал хизматлари учун уйдан чиқмасдан тез ва хавфсиз тўлай оламан”, — дейди Умида.

Payme иловасининг қулайлиги қаҳрамонларимизни узун навбат ва ортиқча югуришлардан халос қилди! Ўзбекистон аҳолисининг учдан бир қисми аллақачон Payme мижозига айланишга улгуришди. Умумий фойдаланувчиларнинг сони эса 11 миллиондан ошди. Илова ҳар куни 700 мингдан ортиқ ўтказмаларни амалга оширади.

Ҳавола орқали ўтиб, Payme иловасини ҳозироқ юклаб олинг!

Реклама

Мавзуга оид