Light | 23:18 / 27.06.2018
25940
2 дақиқада ўқилади

Энг антиқа футбол майдонлари (фотожамланма) 

Жаҳон футбол юлдузлари Россияда жаҳон чемпионатига бекаму-кўст қилиб тайёрланган футбол майдонларида биринчи бўлиш учун курашаётган бир вақтда сайёрамизнинг турли бурчакларида одамлар антиқа футбол майдонларида тўп суришдан завқланишмоқда.

Қуйида шундай майдонларга намуналар келтирилган. 

Фото: Reuters

KV Svalbard музёрар кемаси экипажи Гренландиядаги муз бўлагида тўп сурмоқда.

Фото: shutterstock/vostock-photo

Лофотен оролларидаги футбол майдони, Норвегия

Фото: Reuters

Болалар Босния ва Герцеговинадаги Врандук истеҳкомида футбол ўйнашмоқда

Фото: Reuters

Сув устидаги Ко Паньи қишлоғидаги футбол майдони, Таиланд

Фото: Reuters

Россиянинг Красное посёлкасида сомон тўшалган стадионда футбол баҳси

Фото: Reuters

Рио-де-Жанейродаги ночор туманлардан бирида футбол машғулоти

Фото: Reuters

Гаванадаги бўш сув ҳавзасидаги футбол баҳси, Куба

Фото: Reuters

Лимадаги “қўлбола” футбол майдони, Перу

Фото: Reuters

Бразилиянинг Сальвадор порт шаҳридаги пляжда тўп учун кураш

Фото: Reuters

Швейцария ва Италия жамоалари Саас-Федаги музликда Европанинг тоғ қишлоқлари футбол мусобақаси вақтида, Швейцария

Фото: Reuters

Афғон болалари Кобулда йўл четида футбол ўйнашмоқда

Фото: Reuters

Эрискей оролидаги футбол майдони, Шотландия

Фото: BarcroftMedia/ТАСС

Бали оролида маҳаллий аҳоли Агунг вулқони отилиши фонида футбол ўйнамоқда

Фото: Reuters

Россиядаги Поги қишлоғида лойда кечаётган футбол учрашуви