10:51 / 30.06.2018
6118

БМТ бош котиби Сурия жануби-ғарбида жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди

Фото: AFP 2018 / Omar Haj Kadour

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш барча томонларни Сурия жануби-ғарбида жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди. 

Таъкидланишича, БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси ҳарбий ҳаракатлар туфайли Сурия жануби-ғарбига кўчган кишилар сони сўнгги икки кун ичида 2,5 баробарга ортгани ва 160 мингга етгани ҳақида хабар берган.

«Бош котиб Сурия жануби-ғарбидаги ҳарбий ҳужумдан ва оддий аҳоли орасида йўқотишлар тобора ортиб бораётганидан жуда ташвишда. У жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақиради», - дейилади баёнотда.

Шунингдек, Гутерреш барча томонларни халқаро гуманитар қонунлар бўйича мажбуриятлар ва 2017 йилда кескинликдан холи ҳудудлар бўйича имзоланган келишувни ҳурмат қилишга чақирди.

Top