Жаҳон | 22:03 / 07.07.2018
11268
1 дақиқада ўқилади

Арманистоннинг собиқ президентининг укаси қидирувга берилди 

Фото: Vahram Baghdasaryan/Reuters

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсяннинг укаси Левон Саргсян қидирувга берилди. Бу ҳақда Арманистоннинг махсус тергов хизмати маълум қилди. 

Шунингдек, Левон Саргсяннинг қизи Аня Саргсян ҳам қидирувга берилган. Улар ноқонуний бойиш ва декларация қилиниши керак бўлган мулкни яширишда айбланмоқдалар.

Суд эҳтиёт чораси сифатида Левон Саргсянни ҳибсга олиш, Аняга эса мамлакатни тарк этмаслик чоралари белгилаган.

Гап Левон Саргсян, унинг ўғли Нарек ва қизи Аня Саргсяннинг нотўғри декларация қилинган даромадлари ҳақида кетмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид