Ўзбекистон | 14:06 / 09.07.2018
15475
1 дақиқада ўқилади

Давлат хизматлари марказлари жисмоний шахсларга СТИР беришни бошлайди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги аҳоли орасида талаб юқори бўлган хизматларни кўрсатишни бошлайди. Хусусан, жисмоний шахслар бу марказларда СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами)ни олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими KUN.UZ’га маълум қилди.  

Унга кўра, 2018 йил 1 сентябрдан Давлат хизматлари марказларида туғилганликни қайд этиш, Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш, ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини олиш имкони пайдо бўлади. 

Бундан ташқари, судланганлик ҳақида маълумотнома, жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи бор-йўқлигига доир маълумотнома, жисмоний шахс СТИР бериш, манзил-маълумот ахборотларини бериш каби хизматлар Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига тақдим этилади.

Мавзуга оид