Ўзбекистон | 03:27 / 10.07.2018
65997
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудлари бўйича энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида яшайди

Фото: kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси шу йилнинг биринчи ярмида мамлакат аҳолиси 0,7 фоизга ёхуд 243,4 минг кишига кўпайганини билдирмоқда.

Олти ой вақт ичида 104,9 мингта никоҳ ва 16,4 мингта ажралишлар рўйхатга олинди. Шунингдек, 75,6 мингта вафот этганлар қайд этилди. Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 июль ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3753,3 минг кишини ва Фарғона вилоятида 3644,9 минг кишини, аксинча энг кам аҳоли сони Навоий вилоятида 964,7 минг киши (2,9 %) ва Сирдарё вилоятида 821,9 минг кишини (2,5 %) ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Сурхондарё вилоятида 2,1 фоизни, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 2,0  фоиз​ни, Жиззах вилоятида 1,9 фоиз​ни, Наманган вилоятида 1,8 фоиз​ни, аксинча энг кам ўсиш суръати Қорақалпоғистон Республикасида 1,4 фоиз​ни ва Тошкент вилоятида 1,2  фоиз​ни ташкил этди.

Мавзуга оид