«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берилди
27 декабр куни Жалолободда Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берди. Йилига 15 миллион тонна юк ташилиши кутилаётган Қошғар – Андижон йўналиши бўйича 20 та станция, 42 та кўприк, 25 та туннел қурилади. Ушбу йўл орқали Хитойдан Европага юкларни етказиш – бир неча минг километр ва деярли бир ҳафтага қисқаради.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
27 декабр куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берилди. Маросимда Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссияси раиси Чжен Шанжи ҳамда бошқа расмийлар қатнашди.
Маълум қилинишича, ушбу йўналиш Хитойдан Қирғизистон, Ўзбекистонга, кейин Марказий Осиё ва Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларига, жумладан Туркияга ва ундан кейин Европа Иттифоқига юкларни етказиб беришни таъминлайди.
«Лойиҳа минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт йўналишларини диверсификация қилиш ва минтақанинг халқаро транспорт-транзит ҳаб сифатида рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради, бу Марказий Осиё мамлакатлари мақсадларига мос келади», — деди Садир Жапаров.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам маросим иштирокчиларига мурожаат йўллаб, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» янги магистрал темирйўли қурилиши бошланиши барчани табриклади.
«Бу дўст мамлакатларимиз салкам 30 йил давомида интилиб келган том маънодаги тарихий воқеадир. Сизларнинг иштирокингизда халқаро аҳамиятга эга бўлган янги транспорт артерияси яратилмоқда. У Марказий Осиё минтақасини Хитой билан қисқа ерусти йўли орқали боғлайди, давлатларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва стратегик шериклигини мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деган Ўзбекистон президенти.
Маълум қилинишича, Кошғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйича 20 та станция, 42 та кўприк, 25 та туннел барпо этилади. Бундан ташқари, замонавий транзит-логистика инфратузилмаси, омборхона ва терминаллар қурилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу йўл орқали йилига 15 миллион тонна юк ташилади. Хитойдан Европа мамлакатларига юкларни етказиб бериш масофаси ва муддати бир неча минг километр ва деярли бир ҳафтага қисқаради. Йўловчиларни мунтазам ташишни йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади.
Келгусида ушбу темирйўл линияси Трансафғон йўлаги билан туташиб, Хитой, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт-коммуникация тармоқларини самарали бирлаштириш ва кучайтиришга имкон яратади.
Ўзбекистон мавжуд техник ва интеллектуал ресурсларни тўлиқ ишга солган ҳолда, ушбу қурилишнинг барча босқичларида фаол иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирғизистон собиқ президентига суд ҳукми ўқилди
Жаҳон | 20:30
-
Туркияда гиёҳвандликка қарши мамлакат тарихидаги энг йирик операция ўтказилди
Жаҳон | 20:21
-
Исроилнинг Эронга зарбаси Трамп томонидан қўллаб-қувватланмади
Жаҳон | 19:46
-
«Менга бу медал ва қоғозларнинг кераги йўқ» – Washington Post Сумига ракета зарбаси кунидаги тақдирлашда қатнашган ҳарбийлар билан гаплашди
Жаҳон | 19:16
Мавзуга оид

20:30
Қирғизистон собиқ президентига суд ҳукми ўқилди

18:56
Россия ТИВ Москвада Қирғизистон фуқаролари таҳқирланганига изоҳ берди

13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда

16:50 / 15.04.2025