Фан-техника | 13:16 / 12.07.2018
14444
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Бизнес ва савдо марказлари учун LGMultiV5 кондиционер тизимлари

Фото: LG

Бизнес ва савдо марказлари учун самарали иқлим-назорати келажакнинг "ақлли" шаҳарлари қурилишидаги асосий устунликлардан бири бўлиб қолмоқда. Бунда ускуна созламаларининг мослашувчанлиги, кучи, барқарорлиги, ўрнатилишдаги қулайлик ва энергосамарадорлик катта роль ўйнайди. LGMultiV5 кондиционер тизими - катта майдонларни салқинлаштириш учун мукаммал ечим. Нима учун дейсизми?

Фото: LG

MULTIV5 мультизонал (VRF) тизимларнинг янги авлодидир. Унинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: DualSensingControl тизими, янги инвертор компрессорлар, аксилкоррозия қоплама, узлуксиз иситиш функцияси ва ташқи блокнинг яхшиланган иш фаолияти.

Шунингдек MULTIV5 тизимининг қуёшли минтақамиз учун энг ижобий томони совутиш ва иситиш режимларининг кенг ҳарорат диапазонидир, бу эса турли иқлим шароитлари учун айни муддао. Ташқи блокларда қўлланувчи такомиллаштирилган технологиялар туфайли улар совутиш режимида - 48 даража иссиққача, иситиш режимида эса 25 даража совуққача бўлган ташқи ҳарорат шароитларида хизмат кўрсата олади.

Фото: LG

MULTIV5 ҳар қандай иншоот шароитларига тўғри келувчи самарали бошқарув тизимларининг кенг спектрини таклиф қилади. Ускуна маълумотлари осон бошқарилувчи интерфейс, бошқарувга бошқа қурилмани улаш ва электр энергияси истеъмолини ҳисоблаш имкониятлари билан жиҳозланган. Бундан ташқари, ички блоклар янги авлоднинг "ақлли" индивидуал пульти билан таъминланган.

Фото: LG

MULTI тV5'даги бошқарув тизимларидан бири DualSensingControl технологияси ҳисобланади, у бир вақтнинг ўзида ҳам ҳарорат, ҳам намликни ўлчайди. Бу иссиқлик киришининг янада аниқ ва яширин таҳлилини беради. Бу иншоотнинг ҳаддан зиёд совиб кетишининг олдини олиб, охир-оқибат инсон учун қулай микроиқлим яратади ва бир вақтнинг ўзида фойдаланувчиларга электр энергиясини тежаш имконини беради.

MULTIV5'даги янги авлод инвертор компрессори ўзининг 10 фоизга оширилган энергосамарадорлиги ва ишончлилиги билан фарқланади. Компрессордаги инвертор актуатор шовқин ва вибрациянинг паст даражада бўлишини таъминлайди. Олти клапанли тизим эса тўрт клапанлига нисбатан компрессорнинг ҳаддан ташқари сиқилган хладагент туфайли зарар етиши олдини олади.

Фото: LG

MULTIV5 инвертор компрессори технологиясининг хусусиятлари қуйидагилар:

1. VaporInjection технологияси икки босқичли сиқиш механизми туфайли паст ҳароратларда барқарор иссиқлик билан таъминлайди.

2. PEEK материалдан (полиэфирэфиркетон)такомиллаштирилган подшипник бунга қадар фақат авиацион двигателлар тайёрлашда қўлланган, у мойсиз ҳам узоқ ишлаш имкони билан янада ишончли ҳисобланади.

3. Компрессорнинг 10 Гц дан 165 Гц'гача частоталари диапазони қурилма фаолияти самарадорлигини оширади ва кондиционерли иншоотни тезда керакли ҳароратга созлаш имконини беради, шунингдек фойдаланувчининг буйруғига тезкор реакция қилади.

4. HiPORTM (юқори босим остида мойнинг қайтиши) хладагентни қайта ишга туширганда компрессор самарадорлиги зарар кўрмаслигини таъминлайди.

5. SmartOilManagement технологияси махсус датчик ёрдамида реал вақт режимида компрессордаги мой даражасини  аниқлаб беради, бу автоматик равишда унинг мувозанатини қўллаб-қувватлашга имкон беради.

LGMultiV5'нинг яна бир ижобий жиҳати биомиметик технологиялар  асосида ишланган вентилятор ва тўрт томонлама иссиқлик алмашинув механизми каби яхшиланган асосий компонентларидир.

Юқорида қайд этилганларга қўшимча равишда шуни таъкидлаш мумкинки, ташқи блок иссиқлик алмашувчи механизми мисли кўрилмаган коррозион барқарорлиги билан ажралиб турувчи LG "OceanBlackFin” эксклюзив қопламаси билан жиҳозланган ва у энг оғир шароитларда эксплуатация қилиш учун махсус ишлаб чиқилган. Икки қаватли ва икки томонлама қоплама туз ва қум каби агрессив моддалар, шунингдек саноат чиқиндиларидан ҳимояни кафолатлайди. Ингичка гидрофил плёнка иссиқлик алмашинув мосламаси устида конденсат ҳосил бўлишини қисқартиради. Бу қурилманинг хизмат қилиш муддатини узайтиради ва бир вақтнинг ўзида техник хизматлар харажатларини пасайтиради.

Фото: LG

LGMultiV5 кондиционер тизимини ўрнатишга доир саволлар ва умумий консультациялар учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилишингиз мумкин: 0−800 120−22−22

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид