01:00 / 14.07.2018
3780

Европа ва АҚШда Instagram ишида узилиш рўй берди

Фото: getty images

Жума куни кечқурун АҚШ ва Европанинг айрим давлатларида Instagram ижтимоий тармоғининг ишлашида оммавий узилишлар рўй бермоқда. Буни машҳур интернет ресурслар ишидаги узилишлар ва ўчиришларни кузатиб борувчи Downdetector сайти маълум қилмоқда.

Ижтимоий тармоқ ишидаги узилиш Тошкент вақти билан соат 23:00 да рўй берган. Сайт маълумотларига кўра, шикоятларнинг 54 фоизи янгиликлар лентасини янгилаш имкони йўқлиги, яна 23 фоизи ижтимоий тармоқнинг веб версияси билан боғлиқ муаммолар билан боғлиқ бўлса, 22 фоиз фойдаланувчилар ўз аккаунти билан ижтимоий тармоққа кира олишмаётганини маълум қилишган.

 

Top