Ўзбекистон | 12:10 / 17.07.2018
72613
1 дақиқада ўқилади

Заруратсиз кўчага чиқманг: Ўзбeкистон ҳудудида аномал иссиқ ва қуруқ ҳаво кутилмоқда

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 2018 йил 19-23 июль кунлари Ўзбекистонга хорижий давлат (Эрон) дан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали кириб келади, дейилмоқда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказининг хабарномасида.

Шу муносабат билан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5–7 даражага ошиб, 40–43 даражани ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача қизийди, гармсел кутилмоқда.

19–23 июль кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, хавфсизлик чораларини кўришингизни, кўп миқдорда ичимлик сувини истеъмол қилишингизни, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтиришингизни сўраймиз, дейилади ФВВ хабарномасида.

Мавзуга оид