11:10 / 19.07.2018
20081

ЯҲМ ҳолати: Андижон энг юқори, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари энг паст ўсиш кўрсаткичларини қайд этди

Фото: Sputnik

Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси томонидан 2018 йилнинг январь – июнь ойлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) дастлабки баҳолаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

ЯҲМ – миллий ҳисоблар тизимининг асосий кўрсаткичи бўлиб, муайян даврда минтақанинг иқтисодий ҳудудида жойлашган резидент – институционал бирликлар ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижасини ифодалайди. ЯҲМ ишлаб чиқариш усулида, иқтисодий фаолият турлари бўйича ялпи қўшилган қиймат ҳажми ва маҳсулотларга соф солиқлар йиғиндиси орқали ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь – июнида ЯҲМ ҳажми жорий нархларда 4 947,9 млрд. сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,5 фоизга ўсди. ЯҲМнинг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 102,6 (ЯҲМ таркибидаги улуши – 10,1 фоиз), саноат – 104,0 (36,3 фоиз), қурилиш – 101,5 (8,4 фоиз), хизматлар соҳаси – 103,7 фоиз (45,2 фоиз) каби ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 2 677,6 минг сўмни ташкил этди ва 2,1 фоизга ўсди.

Андижон вилояти

ЯҲМ жорий нархларда 8 744,3 млрд. сўмни ташкил этди ва 7,8 фоизга ўсди. Иқтисодий ўсиш қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 105,8 (ЯҲМ таркибидаги улуши 31,7 фоиз), саноатда – 122,3 (25,4 фоиз), қурилишда – 105,2 (5,7 фоиз), хизматлар соҳасида – 103,2 фоиз (37,2 фоиз) кузатилган ижобий ўсиш суръатлари натижасида таъминланди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 2 893,6 минг сўмни ташкил этди ва 6,0 фоизга ўсди.

Бухоро вилояти

ЯҲМ ҳажми 2,2 фоизга ўсди ва 6 870,6 млрд. сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг тармоқ таркибида ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,6 (ЯҲМ таркибидаги улуши – 30,1 фоиз), қурилишда – 103,8 (11,3 фоиз), хизматлар соҳасида – 103,7 фоиз (38,7 фоиз)ни ташкил этди. Шунингдек, 2017 йилнинг мос даври билан таққослаганда саноат тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши кузатилди ва 99,1 фоизни ташкил этди (мазкур тармоқнинг ЯҲМ таркибидаги улуши – 19,9 фоиз). Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 0,8 фоизга ўсди ва 3 663,0 минг сўмни ташкил этди.

Жиззах вилояти

ЯҲМ 4,8 фоизга ўсди ва 3 116,8 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 104,9 (ЯҲМ таркибидаги улуши 29,0 фоиз), саноатда – 104,2 (16,3 фоиз), қурилишда – 105,4 (10,6 фоиз), хизматлар соҳасида – 104,7 фоиз (44,1 фоиз)ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 2 341,7 минг сўмни ташкил этди ва 2,9 фоизга ўсди.

Қашқадарё вилояти

ЯҲМ 3,7 фоизга ўсди ва 9 816,6 млрд. сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ўсиш суръатлари 102,3 (ЯҲМ таркибидаги улуши – 20,7 фоиз), саноатда – 106,5 (37,7 фоиз), қурилишда – 100,1 (7,9 фоиз), хизматлар соҳасида – 102,3 фоиз (33,7 фоиз)ни ташкил қилди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 1,7 фоизга ўсди ва 3 104,9 минг сўмни ташкил этди.

Навоий вилояти

ЯҲМ ўсиши 3,9 фоизни ташкил этди ва 8 663,0 млрд. сўмга етди. ЯҲМ тармоқ таркибида ўсиш суръати қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,4 (ЯҲМ таркибидаги улуши 13,2 фоиз), саноатда – 100,3 (62,9 фоиз), қурилишда – 133,7 (4,7 фоиз), хизматлар соҳасида 107,7 фоиз (19,2 фоиз)ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 2,2 фоизга ўсди ва 9 010,8 минг сўмни ташкил этди.

Наманган вилояти

ЯҲМ 5 776,5 млрд. сўмни ташкил этди, бу эса 2017 йилнинг мос даври маълумотларига нисбатан 3,9 фоизга кўпдир. ЯҲМдаги ўсиш суръати қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 105,5 (ЯҲМ таркибидаги улуши 29,6 фоиз), саноат – 104,7 (14,9 фоиз), қурилиш – 104,7 (6,1 фоиз) ва хизматлар соҳасидаги – 102,7 фоиз (49,4 фоиз) ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 2,1 фоизга ўсди ва 2 131,6 минг сўмни ташкил этди.

Самарқанд вилояти

ЯҲМ ҳажми 9 118,3 млрд. сўмни ташкил этди ва 2,4 фоизга ўсди. Ушбу ҳудудда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 100,5 (ЯҲМ таркибидаги улуши 24,8 фоиз), қурилишда – 109,0 (7,8 фоиз), хизматлар соҳасида – 103,4 фоиз (46,8 фоиз) ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди. Саноат тармоғида эса, ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши кузатилди ва 2017 йилнинг январь - июнига нисбатан 99,8 фоизни ташкил этди (ушбу тармоқнинг ЯҲМ таркибидаги улуши 20,6 фоиз). Аҳоли жон бошига ЯҲМ 0,4 фоизга ўсди ва 2 440,2 минг сўмни ташкил этди.

Сурхондарё вилояти

ЯҲМ 6,3 фоизга ўсди ва 6 216,9 млрд. сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг ўсишига таъсир қилувчи омиллар бўлиб, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 106,5 (ЯҲМ таркибидаги улуши – 41,5 фоиз), саноатда – 128,1 (8,2 фоиз), қурилишда – 105,3 (8,3 фоиз), хизматлар соҳасидаги 102,7 фоиз (42,0 фоиз) ўсиш суръатларига хизмат қилди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 2 461,1 минг сўмни ташкил этди, бу эса 2017 йилнинг мос даври маълумотларига нисбатан 4,1 фоизга кўпдир.

Сирдарё вилояти

ЯҲМ 3,1 фоизга ўсди ва 2 629,7 млрд. сўмни ташкил этди. Ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларида ҳам ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди. Хусусан, ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 100,2 (ЯҲМ таркибидаги улуши 32,0 фоиз), саноатда 105,7 (27,1 фоиз), қурилишда 105,2 (5,3 фоиз), хизматлар соҳасида 102,8 фоиз (35,6 фоиз)ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 3 211,3 минг сўмни ташкил этди ва 1,4 фоизга ўсди.

Тошкент вилояти

ЯҲМ 13 877,7 млрд. сўмни ташкил этди ва 3,2 фоизга ўсди. ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиёти тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,0 (ЯҲМ таркибидаги улуши 18,7 фоиз), саноатда – 105,3 (47,9 фоиз), қурилишда – 106,2 (3,2 фоиз), хизматлар соҳасида – 101,6 фоиз (30,2 фоиз) ўсиш суръатлари кузатилди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 2,0 фоизга ўсди ва 4 837,3 минг сўмни ташкил этди.

Фарғона вилояти

ЯҲМ 3,3 фоизга ўсди ва 9 409,4 млрд. сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиёти тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Ўсиш суръати қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 100,5 (ЯҲМ таркибидаги улуши 24,6 фоиз), саноатда – 105,2 (25,2 фоиз), қурилишда – 107,7 (6,0 фоиз), хизматлар соҳасида – 103,2 фоиз (44,2 фоиз)ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 2 590,3 минг сўмни ташкил этди ва 1,7 фоизга ўсди.

Хоразм вилояти

ҲМ 4 737,7 млрд. сўмни ташкил этди, бу эса 2017 йилнинг январь - июнига нисбатан 4,1 фоизга кўпдир. ЯҲМнинг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 102,7 (ЯҲМ таркибидаги улуши 28,4 фоиз), саноат – 111,3 (19,5 фоиз), қурилиш – 104,0 (9,0 фоиз), хизматлар соҳасидаги – 102,3 фоиз (43,1 фоиз) ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 2,5 фоизга ўсди ва 2 617,3 минг сўмни ташкил этди.

Тошкент шаҳри

ЯҲМ 22 752,7 млрд. сўмни ташкил этди, бу эса 2017 йилнинг январь – июнига нисбатан 7,4 фоизга юқоридир. ЯҲМ ўсишининг асосий омиллари бўлиб, саноат – 106,2 (ЯҲМ таркибидаги улуши 31,5 фоиз), қурилиш – 110,9 (8,9 фоиз), хизматлар соҳасидаги – 107,3 фоиз (59,6 фоиз) ижобий ўсиш суръатлари ҳисобланади. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 5,6 фоизга ўсди ва 9 191,5 минг сўмни ташкил этди.

Аввалроқ ҳисобот даврида Ўзбекистон ЯИМ ҳажми жорий нархларда 152,5 триллион сўмни ташкил этгани ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 4,9 фоизга ўсиш кузатилгани маълум қилинганди.

Top