2017 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ЯҲМ ҳажми 8 285,2 млрд сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 5,7% га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

ЯҲМнинг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 103,8 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 15,2 %), саноат – 107,1 % (32,7 %), қурилиш – 103,6 % (7,5 %), хизматлар соҳаси – 105,9 % (44,6 %) каби ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 4 527,7 минг сўмни ташкил этди ва 4,2 % га ўсди.

Андижон вилояти бўйича ЯҲМ жорий нархларда 14 479,0 млрд сўмни ташкил этди ва 2016 йил билан таққослаганда 6,7 % га ўсди. Иқтисодий ўсиш қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,1 % (ЯҲМ таркибидаги улуши - 33,4 %), саноатда - 123,5 % (20,8 %), қурилишда – 101,9 % (5,6 %), хизматлар соҳасида – 105,1 % (40,2 %) кузатилган ижобий ўсиш суръатлари натижасида таъминланди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 4 847,2 минг сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 4,9 % га ўсди.

Бухоро вилоятида ЯҲМ ҳажми 12 283,9 млрд сўмни ёки 2016 йилга нисбатан 101,7 % ни ташкил этди. ЯҲМ ҳажмининг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,6 % (ЯҲМ таркибидаги улуши - 31,0 %), қурилишда – 101,4 % (9,7 %), хизматлар соҳасидаги – 103,8 % (39,6 %) ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг 1,5 % га камайиши кузатилди. Ушбу тармоқнинг ЯҲМдаги улуши 19,7 % ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 0,2 % га ўсди ва 6 616,0 минг сўмни ташкил этди.

Жиззах вилоятида ЯҲМ 2016 йилга нисбатан 2,4 % га ўсди ва 5 762,2 млрд сўмни ташкил этди. Ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларида ҳам ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди. Хусусан, ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,1 % (ЯҲМ таркибидаги улуши - 35,2 %), саноатда - 100,4 % (14,3 %), қурилишда – 100,1 % (8,1 %), хизматлар соҳасида – 104,6 % (42,4 %) ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 4 388,9 минг сўмни ташкил этди ва 2016 йилга нисбатан 0,5 фоизга ўсди.

Қашқадарё вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти 2016 йилга нисбатан 3,1 % га ўсди ва 17 366,1 млрд сўмни ташкил этди. ЯҲМ нинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Жумладан: қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 100,8 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 22,6 %), саноатда – 104,1 % (35,2 %), қурилишда – 100,4 % (7,6 %), хизматлар соҳасида – 104,0 % ни (34,6 %) ташкил қилди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 1,1 % га ўсди ва 5 568,8 минг сўмни ташкил этди.