07:35 / 23.07.2018
7414

«Новичок» билан заҳарлашда гумонланаётган шахс фотосурат ёрдамида қидирила бошланди

Фото: Peter Nicholls / Reuters

Британиялик изқуварлар «Новичок» моддаси билан заҳарлаш бўйича ишдаги асосий гумонланувчини фотосурат орқали қидиришни бошлади, деб хабар қилмоқда Daily Mail.

Нашр маълумотларига кўра, терговчилар ишдаги «ўта муҳим гувоҳларга» гумонланувчининг фотосуратини кўрсатмоқда, шунингдек, уларни «сирли аёлнинг» хатти-ҳаракатлари бўйича сўроқ қиляпти.

Таъкидланишича, Британиянинг Солсбери шаҳрида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияга суиқасд қилишда тўрт кишидан иборат гуруҳ, шу жумладан, бир аёл киши гумонланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалларни заҳарлашда гумонланаётганлар Буюк Британиядан қочиб кетгани хабар қилинганди. 

Мавзу
Скрипаль иши

Буюк Британия фойдасига жосуслик қилган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль 4 март куни заҳарланди. Буюк Британия бу суиқасдда Россияни айблади

Барчаси
Top