10:38 / 26.07.2018
8727

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тизими ишга тушди

Фото: KUN.UZ

15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тизими - emehmon.uz ишга туширилди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Эндиликда чет эл фуқароси мамлакатга келгандан сўнг e-mehmon тизими орқали яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун 30 дақиқадан кўп вақтни сарфламайди. Сайёҳлар рўйхатдан ўтиш масаласини давлат органлари иштирокисиз ҳал қила олади.

Тизим чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга веб-сайт, мобиль илова ҳамда рўйхатдан ўтказиш тизими орқали рўйхатдан ўтиш имконини беради.

Портал орқали рўйхатдан ўтиш учун emehmon.uz сайтини очиш, рўйхатдан ўтиш ойнасида ўз маълумотларини кўрсатиб, сўнг «келиш варақаси» шаклини тўлдириш ва энг охирида тўлов картаси маълумотини кўрсатиб туристик йиғимни тўлаш зарур.

Фото: emehmon.uz

 

Top