10:51 / 27.07.2018
10337

Украина ҳукумати раҳбари: Россия олдида тиз чўкиб, бош эгиш керак эмас

Фото: EPA-EFE/SERGEY DOLZHENKO

Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг маълум қилишича, Киев газ импортидан воз кечиши ва Россияга қарам бўлмаслиги керак. Бу ҳақда у 26 июль, сешанба куни ҳукумат йиғилишида гапирди, деб хабар бермоқда «112 Украина» телеканали.

"Мустақиллик, шу жумладан, энергия мустақиллигини сақлаб қолиш биз учун жуда муҳимдир. Мен ҳар доим табиий газнинг ички захирасига эга бўлган Украина Россиядан қандай қилиб газ харид қилишидан ҳайрон бўлардим. Декабрь ойи келиши билан ҳукумат бошини эгиб ва тиз чўкиб Москвага борарди ҳамда газ нархи ҳақида келишишга мажбур бўларди», - деди Гройсман. 

Унинг қўшимча қилишича, Украина табиий газ захиралари Москва ёнилғи мустақиллигини таъминлайди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, Киев ўз ҳудудида газ қазиб олишни тўла ҳажмда бошлаши мумкин, бу эса мамлакат ичида ёқилғининг нархини пасайтиради.

Top