Эрдўған Сурия масаласи бўйича 4 давлат учрашуви ўтказилишини маълум қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 7 сентябрь куни Истанбулда Туркия, Россия, Германия ва Франция раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Vatan газетаси.
«Истанбулда 7 сентябрда Туркия, Россия, Германия ва Франция ўртасида учрашув бўлиб ўтади, биз нима қилишимиз мумкинлигини муҳокама қиламиз. Мазкур тўрт томонлама учрашувда минтақа муаммоларини муҳокама қиламиз», — деди Эрдўған Йоханнесбургда журналистларнинг Сурия бўйича саволларига жавобан.
Сиёсатчилар шунингдек Туркия, Россия ва Эроннинг Сурия бўйича уч томонлама учрашуви кун тартибини ҳам муҳокама қилишади.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия, Россия ва Эроннинг Сочи ва Анқарада бўлиб ўтган уч томонлама саммитидан сўнг Теҳронда учрашув ўтказилади.
Туркия, Россия ва Эрон президентларининг Сурия бўйича иккинчи саммити 4 апрелда Анқарада бўлиб ўтганди. Биринчи саммит 2017 йил 22 ноябрда Сочида ўтказилган.
Мавзуга оид
11:08 / 19.10.2019
ОАВ АҚШ ва Туркиянинг Сурия бўйича музокараларидаги бош масалани эълон қилди
15:18 / 17.10.2019
«Аҳмоқлик қилманг!» — Трампнинг Эрдўғанга ёзган огоҳлантириш хати ошкор бўлди
18:35 / 15.10.2019
Фото: Шавкат Мирзиёев ва Эрдўған Бокудаги норасмий учрашувда
13:24 / 15.10.2019