Ўзбекистон | 15:29 / 31.07.2018
4276
2 дақиқада ўқилади

Японлар Ўзбекистонда телемедицина ва йўл қурилиши бўйича лойиҳаларни тақдим этмоқда

Япониялик профессор Йошиюки Осамура Ўзбекистонда  «Глобаллашув ва телепатологиянинг янги стандартлари - Ўзбекистон-Япония виртуал Ипак йўли телемедицинаси» лойиҳасини амалиётга татбиқ этишни таклиф қилмоқда.  Осамура бу ҳақда 31 июль куни «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ташкил этилган бизнес-форумда тақдимот ўтказган. 

31 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялари бўйича давлат қўмитаси ташкилотчилигида ўзбек-япон бизнес форуми бўлиб ўтди. «Япония-Ўзбекистон Ипак йўли» жамғармаси ташқи савдо, инвестиция ва инфраструктуралар бўйича ишчи гуруҳ раиси Мамору Секияма бошчилигида Япония делегация бизнес форумда иштирок этиб, турли истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди. 

Шулардан бир профессор Йошиюки Осамура таклиф этаётган телемедицина лойиҳасидир. 

Бундан ташқари, «Sakai Heavy Industries» компанияси маслаҳатчиси Кожи Танака Ўзбекистона йўл қурилиши, хусусан автотрасса ва магистралларни япон андозасида қуришни таклиф этмоқда. 

«Marubeni Corporation», «Shimizu Corporation», «Japan Tobacco», «Kawasaki Heavy Industries», «Sakai Heavy Industries» каби етакчи япон компаниялари вакилларидан иборат делегация 2 август куни Самарқанд вилоятига ҳам ташриф буюриши режалаштирилган. ​

Мавзуга оид