13:12 / 31.07.2018
7013

Осиё ўйинлари: теннис бўйича Ўзбекистон термаси таркибида Ирода Тўлаганова ҳам бор

Фото: МОҚ ахборот хизмати

18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхатини кетма-кетликда эълон қилиб келмоқда.

Теннис бўйича баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи спортчилар рўйхати тақдим этилади:

Денис Истомин
Фарруҳ Дўстов
Санжар Файзиев
Жўрабек Каримов
Ирода Тўлаганова
Сабина Шарипова
Нигина Абдураимова
Оқгул Омонмуродова

Мураббий: Самуғ Абидов

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик таэквондочиларнинг Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби маълум қилинганди.

Top