ХВЖ Ўзбекистонга алоҳида банкларни хусусийлаштиришни тавсия қилди
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистонга айрим банкларни хусусийлаштиришни тавсия қилди. Бу ҳақда ташкилот ходимларининг ташрифи якунлари бўйича берилган баёнот матнида айтилади.
Матнда таъкидланишича, давлат корхоналари мамлакат иқтисодиётининг негизи бўлиб қолмоқда, аммо фаолият юритишига таҳдид солувчи турли хил муаммолар билан тўқнаш келяпти.
Улардан бири - аввал мавжуд бўлган мақсадли кредитлаш амалиёти бўлиб, бунда давлат корхоналарига имтиёзли кредитлар берилган, бу эса ушбу банклар фойдасига салбий таъсир кўрсатмоқда.
«Ушбу муаммони ҳал қилиш учун давлатга қарашли банкларни қайта тузиш ва уларнинг фаолиятини тижорат характери билан таъминлаш керак бўлади», - дея ҳисоблайди ХВЖ экспертлари.
Кўриб чиқилаётган вариантлардан бири - Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурсларидан фойдаланувчи тараққиёт банкини ташкил этишди, ва илгари деярли тараққиёт банклари сифатида фаолият олиб борган давлат банкларини хусусийлаштириш.
Ушбу вариант билан қатор мураккаб масалалар келиб чиқади, улар, жумладан, янги тараққиёт банкини самарали бошқариш учун тузилмани ишлаб чиқишга алоқадор сиёсатни аниқлаш билан алоқадор.
Молиявий секторни қайта тузиш жиддий ўрганиш ва тайёргарликка лойиқ, шунинг учун уни тезда амалга ошириш керак эмас, дейилади баёнотда.
Ҳозирда Ўзбекистонда 28та банк мавжуд. Улардан 3таси давлатники, 12та - акциядорлик тижорат, 8та - хусусий акциядорлик тижорат ва 5таси хорижий капитал иштирокида.
Мавзуга оид
09:59 / 23.11.2024
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
13:58 / 25.10.2024
«Пойтахтбанк» БАА компанияси ихтиёрига ўтди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
11:30 / 17.10.2024