Спорт | 00:15 / 02.08.2018
10865
2 дақиқада ўқилади

Эронлик ҳакам бошқарган ўйинда «Пахтакор» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Фото: KUN.UZ

Суперлигада 20-турнинг марказий ўйини ўтказилди. Тошкентда «Пахтакор» ва «Локомотив» клублари беллашди. 

45-дақиқада жарима майдонига ошириб берилган тўпни Безерра боши билан дарвозага аниқ йўллади ва «Пахтакор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 87-дақиқада, шунга ўхшаш вазиятда Ҳусниддин Ғофуров ҳимоячидан илдамроқ ҳаракат қилиб, аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Қайд қилиш жоизки, ўйинни Алиризо Фағоний бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бошқариб борди.

Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 43 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади, «Локомотив» эса 36 очко билан 2-ўринга чиқиб олди.

Суперлига, 20-тур
1 август, Тошкент
Пахтакор (Тошкент) - Локомотив (Ўзбекистон) - 1:1
Голлар: Тиаго Безерра (45) - Ҳусниддин Ғофуров (87)

Ҳакамлар: Алиризо Фағони, Муҳаммадризо Мансури, Ризо Суҳандон, Жасур Мухторов.
Пахтакор: Элдорбек Суюнов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Азим Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов (Жасурбек Яхшибоев, 76), Драган Черан, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш (Баҳром Абдураҳимов, 82)
Локомотив: Игнатий Нестеров (с) Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Сардор Рашидов, 66), Сардор Мирзаев (Санжар Шоаҳмедов, 59), Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов (Ҳусниддин Ғофуров, 71), Игорь Йелич
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 25, Элдорбек Суюнов 72, Садриддин Абдуллаев 90.

Мавзуга оид