Ўзбекистон | 07:50 / 04.08.2018
10047
1 дақиқада ўқилади

“Ўзавтосаноат”нинг энг яхши логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинди

Фото: KUN.UZ

“Ўзавтосаноат” АЖнинг энг яхши логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинди. 

Мақсад - компаниянинг низомида белгиланган фаолият турини намоён этувчи рамз сифатида фойдаланиладиган, замонавий, ўзига хос, осон таниб оладиган, бир қарашда ўзига жалб этувчи логотипни яратиш.

Танлов ҳақидаги барча маълумотларни компаниянинг расмий сайти uzavtosanoat.uz'нинг “Тендерлар ва эълонлар” бўлимидан олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид