Жаҳон | 10:50 / 08.08.2018
29671
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки: Марказий Осиё мамлакатларини қурғоқчилик, сув тошқинлари ва кўчкилар кутмоқда

Фото: REUTERS

Жаҳон банки 2 августда Марказий Осиё ҳақида ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, минтақа давлатлари, шу жумладан, Тожикистонга нафақат қурғоқчилик ва ҳароратнинг кескин ўзгаришлари, балки ундан ҳам жиддийроқ ҳодисалар: сув тошқинлари, кўчкилар ва селлар таҳдид қилмоқда.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, фавқулодда вазиятлар республикага жиддий зарар етказиши мумкин, чунки Марказий Осиё аҳолисининг қарийб тўртдан бир қисми қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлайди, у қурғоқчилик ёки сув тошқинларидан жиддий зарар кўради.

Мисол сифатида мутахассислар 2000-2001 йилларда Тожикистонда кузатилган вазиятни келтиришди. Ўшанда қишлоқ хўжалигига зарба мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 4,8 фоизи даражасидаги йўқотишга олиб келган.

7 йил ўтгач, қаттиқ қиш юз берди, у одамлар ўлими, ёқилғи ва иситиш электр энергияси етишмовчилигига сабаб бўлди.

Экспертларнинг таъкидлашича, тез-тез кўчки ва селлардан минтақа жанубидаги йўллар зарар кўради, бу эса савдо-сотиқнинг ривожланишига таъсир қилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, табиий офатлардан Тожикистонга етган зарар 500 миллион долларни ташкил этди.

Мавзуга оид