08:11 / 14.08.2018
13356

Самарқандда йил бошидан бери коррупция билан боғлиқ нечта жиноят иши очилди?

Фото: Depositphotos

Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида коррупцион жиноятларни фош этиш борасида 93 та жиноят ишлари қўзғатилган, деб хабар бермоқда Zarnews.

— Таҳлилларга кўра, 125 нафар мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилди, - дейди вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими алоҳида муҳим ишлари бўйича катта терговчиси Ж.Рашидов. - Жинояти фош этилган мансабдор шахсларнинг 3 нафари вилоят ва 122 нафари туман-шаҳар миқёсидаги идоралар, корхона ташкилот ва муассасаларда раҳбар лавозимларида фаолият кўрсатганлардир.

Терговчининг айтишича, уларнинг жиноятлари мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, иқтисодиётга жами 5 млрд 817 млн 967 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Top