Давлат харидлари бўйича 8,1 млрд сўмлик қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди
Давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган, шунингдек, ўзаро аффилланган шахслар иштирок этган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидлари бўйича 19 та ҳолатда жами 8,1 млрд сўмлик қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Уларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани ва барчаси бекор қилингани таъкидланмоқда.
Қонунбузилиши ҳолатлари қуйидагилар:
- Фарғона туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигидаги 923,2 млн сўмлик;
- Ғиждувон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигидаги 878,1 млн сўмлик;
- Урганч туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 632,4 млн сўмлик;
- Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги академик лицей буюртмачилигидаги 396,9 млн сўмлик;
- Бувайда тумани ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги 396,0 млн сўмлик;
- Сурхондарё 2-сон вилоят перинатал маркази буюртмачилигидаги 306,0 млн сўмлик;
- Сурхондарё вилоят физиатрия клиник шифохонаси буюртмачилигидаги 205,0 млн сўмлик;
- Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қумқўрғон тумани бўлими буюртмачилигидаги 182,8 млн сўмлик;
- Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилоят минтақавий филиали буюртмачилигидаги 177,5 млн сўмлик;
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти буюртмачилигидаги 175,0 млн сўмлик;
- Хива шаҳридаги 56-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаб-интернати буюртмачилигидаги 169,0 млн сўмлик;
- Конимех туман маданият ва туризм бўлими буюртмачилигидаги 140,0 млн сўмлик;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги компетенцияни ривожлантириш институти буюртмачилигидаги 120,0 млн сўмлик;
- Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 108,2 млн сўмлик;
- Ёшлар ишлари агентлигининг Шароф Рашидов тумани бўлими буюртмачилигидаги 100,5 млн сўмлик;
- Фарғона шаҳар ҳокимлиги буюртмачилигидаги 89,3 млн сўмлик;
- Конимех тумани маданият бўлими-туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази буюртмачилигидаги 71,0 млн сўмлик.
Шунингдек, «Микрокредитбанк» Сурхондарё вилоят филиали буюртмачилигидаги 1,84 млрд сўмлик, Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси буюртмачилигидаги 1,2 млрд сўмлик давлат харидларида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этган.
Агентлик тақдимномаларига асосан мазкур давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилинган. Қайд этилган қонунбузилиши ҳолатларига оид тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга оид
16:21 / 12.11.2024
1,5 мингга яқин бошқарув ходими қонунга зид тарзда тадбиркорлик қилаётгани аниқланди
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024