16:55 / 17.08.2018
29150

Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида бир объектнинг номи ўзгартирилган

Фото: Президент матбуот хизмати

“Наманган истиқлол боғи” МЧЖ томонидан Наманган шаҳридаги “Машраб” собиқ боғи базасида замонавий маданият ва истироҳат боғини қуриш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Kun.uz’га маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишида шу ҳақда айтилган.

Бу Наманган шаҳрининг туристик жозибадорлигини янада ошириш, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қилинмоқда. Таъкидланишича, юқоридаги объектга цемент ва металлопрокат тўғридан-тўғри ҳамда тартибга солинувчи нархлар бўйича етказиб берилмоқда.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон президентининг Наманган вилоятига ташрифи давомида объект номи “Афсоналар водийси” этиб ўзгартирилди.

“Наманган истиқлол боғи” МЧЖга 2020 йилнинг 1 мартига қадар бўлган муддатда лойиҳа доирасида объект қурилиши ва реконструкциясини параллель лойиҳалаш шароитларида амалга оширишга рухсат берилди.

Top