Жамият | 22:29 / 19.08.2018
12591
1 дақиқада ўқилади

Нукусда 55 метрлик устунларда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон байроқлари ўрнатилди

18 август куни Қорақалпоғистон пойтахти Нукусда баландлиги 55 метр келадиган, ёнма-ён жойлашган флагштокларда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон давлат байроқлари ҳилпирай бошлади.

Байроқлар ўлчами 12 метрга 24 метрни ташкил қилади. Байроқлар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ва шоир Ажиниёз ҳайкали олдида ўрнатилган.

Фото: kruz.uz

Бундан аввалроқ музей олдида "I love Nukus" ёзуви пайдо бўлганди. 

Фото: kruz.uz

Июль ойида Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида 65 метрлик устунда ўлчами 10 метрга 20 метрлик Ўзбекистон байроғи ўрнатилганди. 

Мавзуга оид