Фан-техника | 20:10 / 20.08.2018
11995
1 дақиқада ўқилади

Mercedes-Benz Sprinter фургонини ғилдиракли уйга айлантиришди

Калифорниянинг Lexani Motorcars компанияси Mercedes-Benz Sprinter фургонини ғилдиракли уйга айлантирди. Лойиҳа LM-EXTV – «extreme terrain vehicle» (экстремал йўл шароитлари учун автомобиль) деб номланди.  

Фото: motor.ru

Lexani мазкур лойиҳа устида бир йил давомида иш олиб борди. У 20 дюймли қуйма ғилдирак дисклари ҳамда 33 дюймли «тишли» ғилдираклар билан жиҳозланган.

Фото: motor.ru

Машина томига ёруғлик диодли панеллар билан қопланган юкхона ва қуёш батареяси ўрнатилган.

Ғилдиракли уйнинг ичи карбон ва замш қопламалар билан қопланган. Бу ерда иккита диван, музлатгич, 24 дюймли Apple TV, Wi-Fi, DVD-плеер, микротўлқинли печка, кондиционер тизими ва USB-портли учта розетка ўрнатилган.

Машинанинг нархи ҳозирча айтилмади. 

Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru
Фото: motor.ru

Мавзуга оид