21:58 / 20.08.2018
3734

Рио-де-Жанейродаги куч тузилмалари рейдлари вақтида 14 киши ҳалок бўлди – ОАВ

Фото: Depositphotos / AbSandra

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 20 август эрталаб ҳуқуқ-тартибот кучлари ўтказган операциялар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда

Маълум қилинишича, Рио-де-Жанейронинг шимолий ҳудудидаги бир нечта туманда ўтказилаётган рейдларда куч тузилмаларининг 4 мингдан кўпроқ ходими иштирок этмоқда.

Жумладан, Рио-де-Жанейро агломерациясига кирувчи Нитерой муниципалитетида таъқиб вақтида 6 жиноятчи ўлдирилган.

Top