Покистоннинг янги бош вазири Ҳиндистон раҳбариятини мулоқотга чақирди – ОАВ
Покистоннинг янги бош вазири Имрон Хон Ҳиндистон раҳбариятини мавжуд зиддиятларни, жумладан Кашмир масаласини мулоқот йўли билан ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда Chicago Tribune нашри маълум қилди.
“Минтақамизда камбағалликни енгиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишнинг энг яхши усули – муаммоларимизни ҳал қилиш ва мулоқотга ўтишдир. Олға боришимиз учун мулоқот бошлашимиз ва барча баҳсли масалаларимизни, жумладан Кашмир муаммосини ҳал қилишимиз лозим”, деб айтган Имрон Хон.
Кашмир князлиги ҳудуди 1947 йилдан бери Ҳиндистон ва Покистон ўртасида баҳсга сабаб бўлиб келмоқда. Ўшанда Британ Ҳиндистони мустақилликка эга бўлгач, диний мансублик бўйича икки давлатга бўлинган. Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кечган учта урушдан иккитаси айнан Кашмир сабабли юз берган. Айни вақтда Кашмирда давлат чегаралари мавжуд эмас: унинг ҳудудини Назорат чизиғи ажратиб туради. Ҳудуднинг ҳинд қисмида унинг Ҳиндистондан ажралиши учун курашувчи гуруҳлар ҳаракат қилади. Нью-Деҳли Исломободни бу гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблайди, Покистон эса буни рад этиб келади.
Имрон Хон 17 августда Покистоннинг янги бош вазири этиб сайланди. Унинг номзодини мамлакат парламенти қуйи палатаси – Миллий ассамблеянинг 272 депутатидан 176 нафари қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
21:12 / 22.09.2024
Покистонда Россия элчиси кортежидаги автомобил мина билан портлатилди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
09:50 / 21.09.2024
Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариши мумкин
17:32 / 20.09.2024