Самарқанд халқаро аэропортида яроқсиз тиббий ускуналар олиб ўтилиши олди олинди
Самарқанд халқаро аэропортига «Домодедово-Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қ.А. божхона назоратидан ўтаётганида декларацияда кўрсатилмаган 39 турдаги умумий баҳоси 10 миллион сўмга яқин тиббиёт ускуналарини яшириб ўтаётгани маълум бўлди.
Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати «Kun.uz»га хабар қилишича, аниқланган ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» давлат унитар корхонасининг хулосасига кўра далилий ашё сифатида олинган 39 турдаги тиббиётда фойдаланиладиган ускуналар фуқаро Қ.А. томонидан қонуний лицензиясиз, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ва уларни ташиш, сақлаш шароитларига амал қилинмагани сабабли ушбу дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сотиш, фойдаланиш ва тиббий амалиётга қўллашга рухсат этилмайди.
Суд фуқаро Қ.А.ни қилмишини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини эътироф этиб, унинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганини инобатга олиб тегишли қарор чиқарган.
Фуқаро Қ.А. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, суд Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаган.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган тиббиётда фойдаланиладиган ускуналар тегишли тартибда йўқ қилинган.
«Шу ўринда эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён «Самарқанд аэропорти» чегара божхона постида 10218 дона умумий қиймати 165 миллион 559 минг сўмлик тиббий амалиётда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситалари олиб кирилиши олди олинган», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024