Жаҳон | 22:49 / 24.08.2018
5158
2 дақиқада ўқилади

ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари қўшма баёнот имзолади

Чўлпон-Отада ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Кабар».

Фото: kabar.kg

Унда Ҳиндистон ҳуқуқ ва адлия вазири ўринбосари С. Чандра, Қозоғистон адлия вазири М.Бекетаев, Хитой адлия вазири ўринбосари Юань Шухунг, Покистоннинг Қозоғистондаги элчиси Имтиёз Аҳмад Қози, Россия адлия вазири А. Коновалов, Тожикистон адлия вазири Р.Шоҳмурод ва Ўзбекистон адлия вазири Р. Давлетов иштирок этди.

ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш Стратегиясига мувофиқ адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган қўшма баёнотни имзоладилар.

Фото: kabar.kg
Фото: kabar.kg

Ҳужжатга асосан, ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ШҲТ Хартияси, Узоқ муддатли қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш Стратегиясига мувофиқ ҳолда ривожлантирилади.

Томонлар адлия вазирликлари ўртасидаги муносабатлар, жисмоний ва юридик шахсларга юридик хизматлар кўрсатиш механизмини такомиллаштириш ва суд-экспертиза фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни давом эттириш устувор вазифа эканлигини қайд этишди.

Фото: kabar.kg

Адлия вазирлари томонидан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва ШҲТ доирасида қабул қилинган халқаро шартномалар асосида халқаро хавфсизликка таҳдиднинг тарқалишининг олдини олиш муҳим эканлиги таъкидланди. Шунингдек, суд-экспертиза фаолияти ва юридик хизматлар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Мавзуга оид