Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эълонлар сайтида олтин конлари сотувга қўйилди
Фото: РИА "Новости"
Avito эълонлар сайтида олтин конлари сотувга қўйилди. Маълум қилинишича, хоҳловчилар бир хил нархдаги олтин конларини нафақат Россия, балки хориждан ҳам сотиб олишлари мумкин.
Масалан, бир ярим миллиард рублга Амур дарёсида жойлашган 1445 квадрат километр майдондаги олтин конлари таклиф этилмоқда. Бу ерда олтиндан ташқари, кумуш ва молибден захиралари ҳам мавжуд. Қимматбаҳо метални қазиб олиш учун лицензия 2030 йилгача амал қилади ва яна 15-20 йилга узайтириш мумкин.
Хабаровск ўлкасининг Ульч туманидаги олтин конлари 950 миллион рублга сотувга қўйилган.
Челябинск вилоятида эса олтин қазиб олиш билан шуғулланувчи корхона 160 миллион рублга таклиф этилмоқда. Олтойдан 65 миллион рублга 350 килограмм тасдиқланган олтин захирасига эга конни сотиб олиш мумкин.
150 миллион рублга Замбиядаги олтин, мис ва бошқа фойдали қазилмалар қазиш билан шуғулланувчи корхонанинг улушини сотиб олса бўлади. Қазиб олиш майдони қарийб 108 квадрат километр.
Мавзуга оид
09:20
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
19:19 / 04.12.2025
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
07:28 / 02.12.2025
Дунёдаги бутун олтин захираси битта инфографикада
10:56 / 01.12.2025