10:09 / 01.09.2018
12995

Google Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига қидирув саҳифаси логотипини ўзгартирди

Google интернет-компанияси бугун Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги нишонланиши муносабати билан ўз логотипини ўзгартирди.

Компания Ўзбекистон Мустақиллиги кунига махсус doodle тайёрлади - бу компания логотипининг муҳим ҳодисалар муносабати билан ўзгарган варианти. Уни қидирув тизими саҳифасида кўриш мумкин.

Инглиз тилидаги «doodle» сўзи «қинғир-қийшиқ ёзув» деган маънони англатади. 1998 йилда энг биринчи дудл Ёнаётган одам фестивали шарафига ўйлаб топилган. У Ларри Пейж ва Сергей Брин томонидан фойдаланувчиларни агарда қидирув сервери ишламаса ва телефон жавоб бермаса, ўз жойларида йўқ эканликларидан хабардор қилиш учун ишлаб чиқилган - яъни, ҳамма фестивалга кетган ва ҳеч ким техник ёрдамни кўрсата олмайди.

Top