Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган хорижий IT-гигантлар маълум қилинди
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 56 та хорижий компания 2023 йилда салкам 70 млрд сўм солиқ тўлади. Шундан 60 млрд сўми Meta, Google ва Apple ҳиссасига тўғри келади.
Фото: REUTERS/Dado Ruvic
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 2023 йилда қарийб 70 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканали хабар берди.
Қайд қилинишича, 2023 йил январ-декабр ойларида Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи 56 та хорижий компания томонидан 70 млрд сўмга яқин солиқ тўланган.
Бунда тўланган солиқларнинг 90 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади. Рўйхатда қарийб 26,4 млрд сўм солиқ тўлаган Meta корпорацияси (Facebook, Instagram ва WhatsApp эгаси) етакчилик қилмоқда.
Топ-ўнталик қуйидагича:
- Meta – 26,4 млрд сўм;
- Google – 20,3 млрд сўм;
- Apple – 12,9 млрд сўм;
- Amazon – 2,2 млрд сўм;
- Вooking.соm – 1,6 млрд сўм;
- Netflix – 1,2 млрд сўм;
- Xsolla – 816 млн сўм;
- Zoom – 763 млн сўм;
- Yandex - 690 млн сўм;
- Adobe Systems - 437 млн сўм.
Мавзуга оид
15:49 / 14.01.2026
Apple Siri’ни Google’га топширди
18:18 / 13.01.2026
Meta Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг қарийб 550 минг аккаунтини блоклади
12:08 / 13.01.2026
Alphabet компаниясининг капитализацияси илк бор 4 трлн доллардан ошди
21:49 / 12.01.2026