19:37 / 01.09.2018
27210

Осиё ўйинлари. Жанубий Корея футболда бош совринни қўлга киритди, Сон Ҳён Мин ҳарбий хизматдан қутулди

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинларининг футбол турнири ниҳоясига етди.

Фото: REUTERS

Финалда Жанубий Корея ва Япония ёшлар терма жамоаси баҳс юритди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча вақтларда кореяликларнинг қўли 2:1 ҳисобида баланд келди. Натижада, улар бош совринни қўлга киритдилар.

Эндиликда Жанубий Корея олимпия терма жамоаси аъзолари халқаро мусобақада ғалаба қозонгани туфайли ҳарбий хизматга бориш мажбуриятидан озод этилади. Жамоа футболчилари орасида айниқса «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин шуни истаётган эди.

Фото: REUTERS
Фото: REUTERS

Учинчи ўрин учун баҳсда БАА ёшлари Вьетнамни пенальтилар сериясида мағлуб этишди ва бронза медалларига эга бўлишди.

Осиё ўйинлари - 2018, футбол
1 сентябрь, Жакарта

Финал
Жанубий Корея U23 - Япония U23 - 2:1 (қ.в.)
Голлар: Ли Син У (93), Хван Хи Чхан (101) - Уэда (115)

3-ўрин учун баҳс
Вьетнам U23 - БАА U23 - 1:1 (пен.3:4)
Голлар: Нгуен (27) - Ал-Ҳошимий (19)

Top