20:08 / 03.09.2018
6105

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳамкорликка таклиф этмоқда 

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт жиҳозлари ва инвентарларини харид қилишда шаффоф тизим яратиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар орасидан энг илғор ва сифат кўрсаткичи юқориларини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 7 сентябрь куни пойтахт (Таэквондо WTF ассоциациясининг зали)да кўргазма ташкил этилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилда республикадаги спорт иншоотлари учун Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 90 турдаги 30 млрд сўмлик спорт жиҳозлари ва инвентарларини харид қилиш режалаштирилмоқда. 

Уларнинг барчаси маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналардан сотиб олиниб, ғолибларни аниқлашда шаффоф ва адолатли тизим йўлга қўйилади.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, спорт соҳаси вакиллари ва барча қизиқиш билдирганлар мазкур кўргазмада иштирок этишлари мумкин. 

Top