Германиянинг йирик кўргазмалар ташкилотчиси Ўзбекистонда ваколатхонасини очмоқда
Тошкентда ташкил этилган матбуот анжуманида Business Media Central Asia Uzbekistan (BMCA Uzbekistan) вакиллигида Ўзбекистонда Германиянинг Messe Frankfurt кўргазма компанияси ваколатхонаси ва расмий офиси очилиши эълон қилинди.
«Дунё» хабарига кўра, анжуманда BMCA Uzbekistan Messe Frankfurt халқаро кўргазма концернидан Ўзбекистонда йирик кўргазмаларни ташкил қилиш учун аккредитация олганлиги эълон қилинди. Энди Automechanika, Futuroad, Scalex, Heimtextile, Texworld, Apparel Sourcing ва BeautyWorld каби халқаро кўргазмалар CAEx ҳудудида ўтказилиши мумкин.
Messe Frankfurt Group вице-президенти Стефан Курцавски тадбирдаги нутқида компаниянинг минтақадаги фаолияти кенгайишига ишонч билдириб, Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб ўртасида кўприк вазифасини ўташини қайд этди. Кўргазмаларнинг ўтказилиши сармоя жалб этиш, саноатни ривожлантириш ва мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
14:50 / 20.09.2024
Германия йил охиригача Украина учун яна 400 млн евро ажратади
13:30 / 20.09.2024
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
12:10 / 20.09.2024
Германиядаги қатор портлашларда Нидерландия наркомафияси гумон қилинмоқда
11:40 / 19.09.2024