Ҳозирги кунда мактаб тизимида замонавий технологияларнинг ўрни қандай?
Таълим бўйича назарияшунос ва амалиётчилар ўқитишнинг рақамли технологиялари деганда нимани назарда тутишлари борасида бир фикрга тез орада кела олишмайди. Дижитал тирик ўқитувчини тўлиқ сиқиб чиқармайди. Одамлар орасидагина ҳақиқий инсонга айланиш мумкин, таълимнинг асосий вазифаси ана шундан иборат. Шунинг учун гаджет, дастур ва интернет ҳақида гапирганда таълимнинг рақамли воситаларини назарда тутамиз.
«Фоксфорд» онлайн-мактаби директори Алексей Половинкин ҳозирда мактаб ўқитувчилари ўқитишнинг қандай рақамли услубларидан фойдаланаётгани, «бўлажак мактаблар»да қайсиларини қўллашлари ҳақида гапириб беради.
Дижиталнинг бугунги таълимдаги ўрни
Смартфон экранига бир неча марта босиш орқали ота-оналар фарзандларини шифокор қабулига ёздирадилар ва маҳсулотларни онлайн харид қилишади. Компьютер ҳаётни бошқариш пультига айлантирганига қарамай, болалар ўқиш учун мактабга боришмоқда. Тирик ўқитувчи зарур, бундан ташқари, у замонавий технологияларни ўз имконияти даражасида қўллашга уринмоқда.
Ҳозирда ўқитувчилар мультимедия доскаси, проектор, принтер, сканер, компьютердан фойдаланишмоқда. Тақдимотлар, матн, аудио ва видеоматериалларни тайёрлаб, ишга туширмоқда. Ўқув материалларини интернетдан топиб, уни компьютерга юкламоқда. Мактаб ўқувчилари учун тестларни сайтлар тузишяпти.
Қандай ўргатишади?
Ўйин ёрдамида
Фикримча, одамлар ва ҳайвонлар билим ва ижтимоий кўникмаларни ўйин орқали яхши ўзлаштиришади. Шер болалари ов қилишни, болалар эса «дўкон» ва «касалхона» ўйинларини ўйнайдилар. Ҳар қандай ёшдаги одам тасаввур, диққат ва хотирасини реал ёки виртуал ўйинда максимал даражада ишга солади. Айнан шу ўйинлаштиришни рақамли таълимнинг тренди деб номлайдилар.
Ҳарбий, трейдер ва ўқитувчилар ўқувчилар хавфсиз муҳитда зарурий кўникмаларни ривожлантириши учун компьютер ўйинларидан фойдаланишади. АҚШ мактабларидаги жамиятшунослик фани ўқитувчилари ўқувчиларга онлайн-ўйинда шахсий юридик фирмани очишни таклиф этадилар. Шундай қилиб, болалар фуқаролик жамияти асосларини ўрганишади ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ўрганадилар.
Таълим бўйича компьютер ўйинларининг кейинги авлоди фикримча, техник восита ва педагогик ишланмалар туташувидан яратилади. Муаммо шундаки, смартфон ва виртуал реаллик кўзойнаклари аллақачон пайдо бўлди. Виртуал ва қўшимча реалликдаги махсус ўқитиш бўйича ўйинларни яратиш қолди холос.
Янги технологик инқилоб бўсағасидамиз. Ишончим комилки, яқин йилларда виртуал ва қўшимча реаллик шу даражада янги йўлларда фойдаланиладики, буни ҳатто энг қўрқмас футурологлар ҳам тасаввур қилишмаган.
Майкл Трезер, рақамли таълим тизими дастурчиси
Мактаблардаги таълим берувчи ўйинларда ўқувчилар Американи Колумб билан, радиони Попов билан кашф этадилар. Ўқувчилар синфда бошқа йўл билан яратиш имкони бўлмаган муҳитда ишлай оладилар: атомларни лабораторияда майдалаш, Марс еридаги намуналарни йиғиш, инглиз тилини кўчманчиларга ўргатиш.
Ўйин – мактабдаги мураккаб ва зерикарли мавзуларни мажбурламасдан ўргатишнинг энг яхши усули. У бир вақтнинг ўзида ҳам ўқитади ва рағбатлантиради. Чунки ўйинчилар ўз ҳаракатига дарҳол жавоб олади, рақибларини мағлуб қилиш учун белгиланган вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишади, умумий рейтингда ўз иштирокининг объектив баҳосини кўриб, балл ва жетон каби мукофотлар олишади.
Сунъий идрок ёрдамида
Бугуннинг ўзида тарих ҳақидаги сайт ёки математика бўйича иловадаги интерактив тренажер вазифаларнинг жавобини автоматик тарзда текширади ва натижани фоиз ҳамда балларда чиқариб беради. Ақлли пианино планшет билан бирга қулай шароитда ўқитувчисиз ўрганиш имконини беради.
2018 йилнинг январь ойида япон компанияси стол теннисини ўргатадиган роботни намойиш этди. Сунъий идрок ўйинчи ва коптокнинг ҳаракати ҳақида учта камерада олинган маълумотларни олади ва рақобатчини мағлуб этишга ҳаракат қилади. Ақлли роботлар бола коптокни техник жиҳатдан қай даражада яхши узатаётгани, кимё бўйича тажрибаларда хавфсизлик қоидаларига риоя этаётгани, геометрияда эса чизмаларни масалага мос чизаётганини баҳолайди.
Компьютер ўқувчи тўғрисидаги катта ҳажмдаги маълумотни тезда ўзлаштиради: кайфият, саломатлик ҳолати, реакция тезлиги ва унумдорлик. Бу маълумотлар асосида сунъий идрок мослашувчан ўқув дастурини ўқувчининг қизиқиши, қобилияти ва қийинчиликларидан келиб чиқиб тузади.
Компьютерлар ўқитувчи кундалик юмушларининг асосий ҳажмини ўзига олади: асосий билимларни ўргатади, билимларини текширади ва уларга жавоб қайтаради. Тирик педагог бола динамикасини машина ҳисоботлари бўйича кузатади, шахсий маслаҳатлар беради ва ўқувчи билан унинг ривожланиш даражасини муҳокама қилади.
Рақам қаерда?
Рақамли таълим – моданинг ўзигина эмас. Иловалар болага тезроқ ва осонроқ ўқиш ва вазифаларни ечиш имконини беради. Америкалик тадқиқотчилар уч йил давомида онлайн тарзда ўқиган 2300 нафар ўқувчини тадқиқ қилишди. Улар одатий дарсларда болалар маълумотнинг бор-йўғи 5 фоизини, таълим берувчи сайтлар орқали эса - уч марта кўпроғини эслаб қолишларини аниқлашди.
Агар болада муайян савол ёки муаммо бўлса, у ечимни ўзи интернетдан топа олади. Олимпиада ва имтиҳонларга тайёрлаш керак бўлса, профессионал онлайн-ўқитувчилар ёрдам беради. Интерактив курслар ёки машғулотларда болалар сервис ва иловалардан номига эмас, таълим вазифасини ҳал этишда фойдаланишади.
Ҳозирча рақамли таълим мактабдан ташқарида мавжуд, бироқ яқин йилларда бари ўзгаради.
Мавзуга оид
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
11:43 / 20.11.2024
2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
20:17 / 05.11.2024