21:00 / 11.09.2018
9032

Хитой йириклиги бўйича дунёдаги 2-рақамли авиаташувчи флот қурмоқчилиги маълум қилинди

Gallery Military ресурси “Хитой йириклиги бўйича дунёдаги 2-рақамли авиаташувчи флот қурмоқчи” деб номланган видеоматериални эълон қилди. Маълум қилинишича, охирги 10 йил давомида Хитой ҳарбий-денгиз флоти сафига 100 дан кўпроқ жанговар кема киритилган.  

Материалда Хитой томонидан кучли авиаташувчи флот яратилишига урғу берилган. Бугунги кунда Хитойда “Ляонин” авиаташувчи кема мавжуд. Ҳозирда иккинчи авиаташувчи кемани қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. У 2020 йилда фойдаланишга топширилиши керак.

Хитой 2030 йилгача ҳаммаси бўлиб 4 та тўлиқ шакллантирилган авиаташувчи гуруҳга эга бўлмоқчи. Шу тариқа, Хитой 2020 йилдан кейин иккита авиаташувчи кема ва унга ҳамроҳлик қилувчи янги кемалар қуриши лозим. Бу кемаларни қуришда аввалги камчиликлар ҳисобга олинади.

Top