Жаҳон | 15:04 / 14.09.2018
14048
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эронни уйғурларни нефтга «алмаштиришда» айблади

Фото: Andrew Harrer/Bloomberg

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳаменеийни босим остида қолган мусулмонларни нефтга «алмаштираётганликда» айблаб чиқди. Бу ҳақда у Twitter’даги ўз саҳифасида ёзган.

«Ҳаменеий ўзини ислом дунёси етакчиси деб кўрсатади, бироқ унинг ҳукумати Хитой - Эрон нефтининг асосий харидори - юз минглаб мусулмонларни таъқиб қилаётгани ва қамоққа ташлаётганига эътиборсизлик билан қарамоқда», - дея маълум қилди у. Bloomberg’нинг таъкидлашича, Эрон нефти экспорти ҳажми пасайиб бораётган шароитда, Хитой унинг энг йирик харидори бўлиб қоляпти.

Шу билан бирга, Шинжон-Уйғур мухтор туманида мусулмон уйғурларга нисбатан репрессияларга Осиёдаги бошқа давлатлар ҳам, жумладан, Индонезия ва Саудия Арабистони эътибор бермаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ хитойлик мусулмонларни санкциялар ёрдамида ҳимоя қилишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид