Ўзбекистон | 01:12 / 14.09.2018
5905
2 дақиқада ўқилади

«Яшнобод» инновацион технопарки Тошкент шаҳар ҳокимлигидан Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфига ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион фаолиятни янада қўллаб қувватлаш тўғрисида»ги 2018 йил 11 сентябрдаги №721-сонли қарори қабул қилинди.

Ҳукумат қарорига кўра, «Яшнобод» инновацион технопарки дирекцияси» Давлат унитар корхонаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасига ўтказилмоқда ва вазирлик технопарк дирекцияси таъсисчиси этиб белгиланмоқда.

Инновацион технопарк тузилмасида икки ой муддат ичида илмий ва инновацион лойиҳаларни тижоратлаштиришни қўллаб-қувватлаш учун бизнес инкубатор ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар маркази тузилмасида юқори технологияли кичик компаниялар учун мавжуд инфратузилма, лабораториялар ва асбоб-ускуналарни имтиёзли шартларда тақдим этган ҳолда Инновацион стартап-акселератор ва стартап-инкубатор этиши белгиланди.

Илғор технологиялар маркази резидентлари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солиқ ва ягона солиқ тўловидан, шунингдек, хориждан келтириладиган асбоб-ускуна, хомашё, материаллар, реактивлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан озод этилмоқда.

Мавзуга оид