08:00 / 15.09.2018
51245

«Кўринмас» автомобиль сурати интернет фойдаланувчиларининг ҳайратига сабаб бўлди

Reddit фойдаланувчилари u/Tittzo тахаллусли фойдаланувчи жойлаштирган "кўринмас автомобиль" сурати борасида бир фикрга кела олишмади.

Сурат муаллифининг сўзларига кўра, у ўзининг қора рангдаги автомобилини шу даражада тоза ювганки, маълум бир ракурсда у шаффоф ҳолда кўринади.  

Фото: Reddit

Айрим фойдаланувчилар машинани бир кўришда топа олишмаганини билдириб, ушбу суратдан ҳайратланишган.

"Уни кўриш учун бир оз вақт керак бўлди", — деб ёзди BananaCrackers101

"Афсунгарлик", — дея ҳайратланди mjw110905.

Айрим фойдаланувчилар эса муаллифни суратни фотомуҳаррирда қайта ишлаганликда айблади. 

Top