Ўзбекистон | 19:24 / 15.08.2023
28815
2 дақиқада ўқилади

Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди

Шунингдек, электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш амалиёти тугатилади. 

Фото: iStock

«Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизими соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра: 

  • янги импорт автомобиллар фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан сотилиши ҳақидаги талаб бекор қилинади;
  • электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш амалиёти тугатилади;
  • тадбиркорнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда эълон бериш талаби бекор қилинади;
  • солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

Қарор 14 август куни қабул қилинди ва кучга кирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани