18:09 / 19.09.2018
4537

CNN: Пентагон «профилактик» киберзарбалар бериш ниятида

Фото: REUTERS

АҚШ Мудофаа вазирлиги ўз ваколатларини кенгайтириб, хорижий ҳукуматлар учун ишлайдиган хакерлар билан курашишни мақсад қилмоқда. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг CNN телеканали Пентагон янги кибердастурига асосан хабар берди.

Янги стратегияга кўра, Мудофаа вазирлиги «огоҳлантирувчи» (профилактик) киберзарбалар бериши мумкин, дея хабар қилмоқда CNN. Пентагонда янги позиция - «мудофаа олдида», у америкалик ҳарбийларга киберҳужумларнинг олдини олиш ва тўхтатиш имконини беради, дея таъкидланади материалда.

Янги мудофаа стратегияси биринчи бўлиб киберзарбалар бериш учун хакерлар отрядининг «даҳшатли кучини» яратишни назарда тутади.
  
Аслида, CNN’нинг қайд этишича, бу АҚШ ҳарбийларига ҳатто дўст мамлакатларда жойлашган компьютер тармоқлари билан боғлиқ ҳолатда ҳам мустақил равишда ҳаракат қилиш учун кўпроқ ваколат тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Россия ва Хитойни таҳдид деб атаганди.

Top